Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Р.Абдалимова, меҳнат техник инспектори А.Ғаниев ва меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албековлар иштирокида 2021 йил 15 июл куни Сирдарё вилояти наркалогия диспансери мажлислар залида диспансер ходимлари билан пандемия талабларига риоя этилган ҳолда семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда Сирдарё вилояти наркалогия диспансери масъул ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, диспансер шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари иштирокида этдилар.
Семинар давомида соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Р.Абдалимова, меҳнат техник инспектори А.Ғаниев ва меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албековлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат Кодекси ва тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномаларидаги ходимлар ҳуқуқларини мустахкамлайдиган бандлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтилди.
Айниқса, меҳнат шартномаларини ходим розилигисиз бекор қилиш ҳолатларида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар яъни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 101-моддасига кўра бирлашманинг касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш тартиби бўйича хам тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 164-моддасидаси мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, унда ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби, асослари қандай ҳолатларда ходимлар розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги, шунингдек, меҳнат кодексининг 234-моддаси талабига кўра болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, семинар қатнашчиларига ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шахсий химоя воситалари зарарли шароитда ишловчи ходимлар тоифаси, уларга бериладиган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.
Семинар давомида ходимлар томонидан хам ўзларини қизиқтирган саволлар берилди.