Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг IX Қурултойи бўлиб ўтди

2020 йил 24 август соат 10.00 да “Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг малака ошириш институти” нодавлат таълим муассасасининг катта мажлислар залида тармоқ касаба уюшмасининг навбатдаги Қурултойи “Zoom” дастури орқали онлайн видеоконференц-алоқа тарзида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Каюмович Шадманов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Бахтиёр Хасанович Махмадалиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика агентлиги бўлим мудири Ибрагимова Мухаббат Яхяевналар иштирок этдилар. Тадбир бошида карантин даврида касаллик туфайли вафот этган тиббиёт ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари ва уларнинг яқинлари хотирасига бағишлаб сукут сақланди. Қурултой йиғилишида сайланган 150 нафар делегатнинг 143 нафари иштирок этди. Шундан сўнг Қурултой ўз ишини бошлади.

Даставвал тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши риси Фарход Рахманович Ханапияев Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг 2015 йил августидан 2020 йил августигача бўлган давридаги фаолияти ва касаба уюшма ташкилотларининг вазифалари тўғрисидаги ўзининг маърузасини барча тингловчиларга ўқиб эшшитирди.

Сўнгра Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тафтиш комиссияси раиси Шаҳобиддин Анорбоевич Деҳқонов тафтиш комиссиясининг 2015-2019 йиллардаги фаолияти тўғрисида маърузаси билан иштирок этди.

Иккала ҳисобот ўқиб эшиттирилганидан сўнг Соғлиқни сақлаш вазири А.К.Шодмонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Б.Х. Махмадалиев, Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Мамадалиев, Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Абдалимова, Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Л.Байбосынова ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази касаба уюшмаси қўмитаси раиси Дж.Нуриддиновлар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар ва тармоқ касаба уюшмаси ҳамда унинг тафтиш комиссияси фаолиятига ижобий баҳо бериб, қониқарли деб топдилар.

Сўнгра Қурултой йиғилиши кун тартибидаги кейинги масалаларига ўтилди.

Кун тартибидаги масалалардан бири – навбатдаги Қурултой йиғилишигача бўлган янги 2020-2024 йилги муддатга тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси, тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссия раисини сайлаш этиб белгиланганди. Сайлов очиқ овоз бериш орқали ўтказилиши барча делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Ф.Ханапияев – тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси этиб, Г.Тохтаева – Республика Кенгаши раиси ўринбосари, Ш.Деҳқонов – тармоқ касаба уюшмасининг тафтиш комиссияси раиси этиб янги муддатга барча делегатларнинг очиқ овоз бериш йўли билан бир овоздан сайландилар.

Қурултой ҳақидаги махсус лавҳани қуйидаги илова орқали кўришингиз мумкин:

https://youtu.be/u0pPppitnNk

Print Friendly, PDF & Email