Сурхондарё вилояти тармоқ муассасаларида касаба уюшмалари тизимида ҳисобот сайловларини ўтказиш қизғин паллага кирган. Ўтказилаётган конференция ва йиғилишларда 5 йиллик фаолиятга баҳо берилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинмоқда.
Шу кунга қадар барча туман тиббиёт бирлашмаларида цех, гурух касаба уюшмаларида ҳисобот сайловлар йиғилишлари ўтказилиб якунига етказилди.
Шунингдек, вилоят перинатал, вилоят кўп тармоқли, вилоят кардиология марказларида, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали, Республика ихтисослаштирилган суд-тиббий экспертиза маркази Сурхондарё филиали, вилоят юқумли касалликлар, вилоят рухий асаб касалликлар шифохонаси, вилоят она ва бола скрининг марказларида ҳисобот сайловлар ўтказилди.
Ҳисобот сайловларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Аҳмедов, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси М.Қодирова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири З.Холовлар иштирок этдилар.
Конфереция ва йиғилишларда касаба уюшма қўмитаси, тафтиш комиссиясининг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнида олиб борган фаолияти юзасидан ҳисобот маърузалар тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари таклиф ва тавсиялари инобатга олиниб, касаба уюшмасининг келгусидаги устувор йўналишлари белгилаб олинди.