Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши томонидан 2021 йилнинг 19 май кунига мўлжалланган ўқув семинарида бошланғич касаба уюшма қўмита раислари ва ҳисобчилари қатнашдилар.
Вилоят кенгаши раиси З.Атаходжаев 2020 йилнинг 24 августида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг навбатдаги IX Қурултойида касаба уюшмаси янги тахрирдаги Устави қабул қилинганлиги ва 2020 йилнинг 15 октябрида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинганлиги, Уставда касаба уюшмаси тузилмасига ўзгартириш киритилиб, тармоқ касаба уюшмасининг Қоракалпогистон Республикаси, Тошкент шахри хамда вилоятлардаги бўлинмалари — худудий кенгашлари ташкил қилиниши белгиланганлиги ва шу асосда жорий йилнинг 2 феврал куни Республика Кенгашининг 2 мажлиси бўлиб ўтганлиги ва унда “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қоракалпоғистон Республикаси, Тошкент шахар ва вилоятлар кенгашлари ташкил этиш тўғрисида”ги 02-02 сонли карори кабул қилинганлигини билдирди.
Мазкур қарор асосида 2021 йилнинг 27 февраль куни Вилоят ташкилотининг таъсис этиш конференцияси ўтказилганлиги ва ташкилот низоми тасдиқланганлиги шундан сўнг тегишли хужжатлар Вилоят адлия бошқармасига топширилиб жорий йилнинг 5 апрель куни янги ташкилот Вилоят адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтиб иш бошлаганлиги тўғрисида маълумот берди.
Вилоят кенгаши ҳисобчиси М.Мирюсупова Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Мажлисининг 2021 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби’га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 02-06 сонли қарори қабул қилинганлиги ва амалдаги тартибга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида электрон ишончномаларни шакиллантириш иш жараёнида улардан фойдаланишни йўлга қўйиш, 3 чоракдан бошлаб йўлланмаларни вилоят кенгашидан олиниши тўғрисида тушунчалар берилди.
Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини рағбатлантириш иш жараёнини жадаллаштириш мақсадида 15 та шаҳар туман қўмита раислари Вилоят кенгаши томонидан совғалар билан тақдирландилар.