Наманганда касаба уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгаши катта мажлислар залида, «Республика тез тиббий ёрдам Марказининг Наманган филиали» касаба уюшма қўмитасини (ташкилотини) тузиш тўғрисида таъсис конференция бўлиб ўтди.

Конференцияга тармоқ тизимдаги шаҳар ва туман бўлинмалари ҳамда шахобчалардан сайланган делегатлар иштирок этиб,  Наманган филиалида янги касаба уюшма ташкилотини тузиш тўғрисида Таъсис йиғилиши конференциясида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференциясида  тез ëрдам бўлим ва бўлинмалари мудирлари, ходимлар ҳамда катта фельдшерлар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПК-283 сонли қарори асосида янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика Тез тиббий ёрдам марказининг Наманган филиали касаба уюшма қўмитаси (яъни бошланғич ташкилотини) тузилди ва унинг раиси этиб Жумабаев Акрам Эргашалиевич сайланди.

Print Friendly, PDF & Email