Сурхондарёда «Касаба уюшмалари куни» олдидан қатор тадбирлар ўтказилди

11 ноябрь мамлакатимизда “Касаба уюшмалари куни” деб белгиланганига 1 йил тўлиши муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган байрам тадбирида касаба уюшмалари харакатини ривожлантириш, жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий адолат тамойилларини амалиётга кенг татбиқ этиш, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда кенгаш тасарруфидаги бошланғич касаба уюшмаси раисларидан 8 нафари “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.


Шу билан биргаликда жамоа шартномаси шартларини бажаришда фаол иштирок этган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиали касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгашининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Шунингдек “11-ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 27 октябрдаги Р 6/6 “с” сонли қарорига асосан ўтказилган “Касаба уюшма билимдони” заковат интеллектуал ўйинида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан тузилган ёш билимдонлар жамоаси фахрли ўринни эгаллади.

Print Friendly, PDF & Email