Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 21 нафар ҳамшираларнинг соҳага оид амалий ва назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синовдан ўтди. Танлов якунига кўра Пахтаобод туман Тиббиёт бирлашмаси дояси О.Кимсанова биринчи ўринни, Республика Шошилинч Тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамшираси З.Адилбекова иккинчи ўринни, учинчи ўринни Андижон шахар тез ёрдам ҳамшираси М.Шамшидинова ва Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамшираси Ш.Холматовалар эгалладилар. Ғолиблар ва иштирокчиларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.