Андижон: аёл тиббий ходимлар учун Хива шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилди.

Андижон вилояти ҳокими фаол ишловчи аёлларни мамлакатимизнинг мафтункор шаҳарларига саёҳатга юбориш бўйича берган топшириғига асосан 21 март – “Наврўз” байрами кунларида Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи 54 нафар аёллар Хива шахрига саёҳатга жўнаб кетдилар.

Андижон шаҳрининг темир йўл вокзалида Андижон вилоятининг барча ҳудудларидан тиббиёт муассасалари ҳамширалари, шунингдек кичик тиббий ходим-фаррош аёллар гуруҳи Хива шаҳрига бепул саёҳатга юборилиб, Ўзбекистоннинг жаҳонга машҳур бетакрор ва гўзал маконларини зиёрат қилиб келдилар.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган йўлланма орқали 54 нафар аёллар 2024 йил 21 мартдан — 24 мартгача бепул саёҳат қилиб келдилар.

Print Friendly, PDF & Email