Навоий: Конимех туман тиббиёт бирлашмасида жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 15 март куни Конимех туман тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Конференция ишида вакилларнинг 40 нафаридан 38 нафари иштирок этишди. Шунингдек конференцияга жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзолари хамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош ҳисобчиси Ғ.Умаров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши бўлими мудири О.Бобомуродов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Ф.Рахимова, вилоят кенгаши мутахассислари ҳамда делегатлар иштирок этдилар.

Жамоа шартномасининг тегишли бандларига асосан иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун камида 2,5 ҳисса хақ тўланиши муносабати билан 305 нафар ходимга 485 млн 500 минг сўм, тунги вақти ишлаганлиги учун (соат 22:00 дан 06:00 гача) қўшимча тўлов тўланиши муносабати билан 396 нафар ходимга 685 млн 220 минг сўм маблағ сарфланган.

Жамоа шартномаси орқали 2023 йил давомида иш берувчи ва касаба уюшмалари томонидан жами сарфланган маблағ миқдори 6 млрд 189 млн 950 минг сўмни ташкил этиб, ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 9 млн 523 минг сўмни ташкил қилгани таъкидлаб ўтилди. Конференция давомида ходимлар ўзлари қизиқтирган кўплаб саволларига масъуллардан жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email