Қорақалпоғистон: “Умумхалқ Наврўз байрами” муносабати билан Спартакиада ўтказилди.

Жорий йилнинг 15 март куни Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида  “Умумхалқ Наврўз байрами” муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида  спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, дартс турлари бўйича Спартакиада ўтказилди.

Спартакиада якунида Қорақалпоғистон тиббиёт институти 1-ўринни, 2-сон Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми 2-ўринни, Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми 3-ўринни эгаллади.

Спартакиада якунида ғолибларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг тегишли даражадаги дипломлари, медаллари, кубоклари ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек, «Энг ёши катта иштирокчи», “Энг моҳир иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёши кичик иштирокчи” номинациялари ғолибларига дипломлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email