Навоий: ОИТСга қарши кураш маркази ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 март куни Навоий вилояти Одам иммунитети танқислиги синдроми (ОИТС)га қарши кураш маркази ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош ҳисобчиси Ғ.Умаров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши бўлими мудири О.Бобомуродов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Ф.Рахимова, вилоят кенгаши мутахассислари ҳамда меҳнат жамоаси иштирок этдилар.

2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномаси 18 та бўлим, 153 та банддан иборат бўлиб, Меҳнат Кодексида белгиланган йиллик асосий (21 календарь кун), шунингдек йиллик асосий узайтирилган (30 кундан 56 кунгача) меҳнат таътилига қўшимча таътиллар учун 99 нафар ходимга сарфланган маблағ 369 млн 149 минг 500 сўмни ташкил қилган.

Касаба уюшмаси аралашуви билан 26 нафар ходимга пандемия даврида, яъни 2020-2021 йилларда меҳнат таътилларининг кам ҳисобланган қисмини фарқи ҳисобланиб, 175 млн 89 минг 28 сўм миқдорида маблағ ундириб берилган.

Жамоа шартномаси орқали 2023 йил давомида иш берувчи ва касаба уюшмалари томонидан жами сарфланган маблағ миқдори 1 млрд 173 млн 239 минг сўмни ташкил этиб, ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 10 млн 764 минг сўмни ташкил қилгани таъкидлаб ўтилди. Йиғилишда жамоа шартномасининг бажарилиши қизғин тарзда муҳокама қилинди ва фаолият қониқарли деб топилди.

Print Friendly, PDF & Email