Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида 11 ноябрь — “Касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” касб байрамлари муносабати билан соғлиқни сақлаш соҳасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари, Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У.Жалменов иштирокида бепул санаторий йўлланмалари топширилди.