Навоий шаҳрида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланган спортнинг мини футбол тури бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан 11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасаларда маданий-маърифий, спорт тадбирлари, туризм саёҳатлари ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Навоий вилоят Санитария эпидемиология ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан спортнинг мини футбол тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Кармана СЭО ва ЖС жамоаси кубог ғолиби бўлди. Вилоят СЭО ва ЖС бошқармаси иккинчи ва Нурота СЭО ва ЖС жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ғолиблар ва “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳужумчи”, “Ғалабага интилган жамоа” номинациялари совриндорлари касаба уюшмаси қўмитаси томондан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email