Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистон Республикасининг Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун»нинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

11 ноябрь «Касаба уюшмалари куни» мамлакатимизда кенг нишонланиб, тармоқларда шу жумладан Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотларда ҳам бир қатор байрам тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси ташкилотлари иштирокида  «Ўзбекистон Республикасининг  Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун»нинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Бунда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги ташкилотлари раисларини қўшалоқ байрам билан табриклаб, касаба уюшмаси совғалари берилди.

Print Friendly, PDF & Email