Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳамшира ва кичик тиббий ходимларнинг Самарқанддаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳатлари ташкил қилинди.
Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 50 нафар ходимлари 14-15 май кунлари Мираки тог ён багрига саёхатга боришди.
Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 14 май куни «Ҳамшира-2022» кўрик- танлови бўлиб ўтди. Танловда 6 нафар бўлим ҳамширалари ўзаро беллашишди. 4 босқичдан иборат беллашувда шифохонанинг 4-бўлим ҳамшираси Маратова Наргиза ўзининг ширинсўзлиги, ҳаракатчанлиги ва юқори билимга эга эканлиги билан бошқа иштирокчилардан ажралиб турди ва бош совринни қўлга киритди. Ғолиб ва барча танловда қатнашган ҳамширалар шифохона касаба уюшмаси тамонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.