“Спорт — саломатлик гарови” шиори остида Спартакиада мусобақалари ўтказилди

Сўнги йилларда барча соҳалар сингари тиббиёт соҳасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони асосида ходимлар орасида спорт мусобақаларини ташкил этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва оммавий спортга кенг турда жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича қатар тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тиббиёт соҳасида “Спорт — саломатлик гарови” шиори остида Спартакиада мусобақаларини мунтазам равишда ташкил этиш ва ўтказиш дастурга айланган.

2022 йилнинг 20 май куни Нукус Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми спорт базасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Спорт — саломатлик гарови” шиори остида шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг армрестлинг, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, дартс, арқон тортиш турлари бўйича Спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Спартакиаданинг тантанали очилишида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари Асқаров Акмал Алишерович, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Байбосынова Лизахан Алламбергеновналар иштирок этдилар.

Спартакиада якунида шаҳар ва туман медицина бирлашмалари ходимлари орасида умумжамоа ҳисобида:

Тахткўпир туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси I ўринни;

Мўйноқ туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси II ўринни;

Тахиятош туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси  III ўринни эгалладилар.

Cпартакиаданинг 1-, 2-, 3-ўрин ғолибларига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тегишли даражадаги мусобақа кубоги, медаллар, дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Спартакиада мусобақаларида «Энг ёши катта иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи», «Энг моҳир ҳаваскор иштирокчи», «Ғалабага бўлган интилиши учун» номинациялари бўйича ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email