Маълумки, 2021 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг саъй-харакати ва ташаббусига асосан янги халқаро касаба уюшмаси бирлашмаси — Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши ташкил этилган эди. Мазкур халқаро касаба уюшмаси бирлашмасига Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистон мамлакатларининг касаба уюшмалари миллий марказлари – Федерациялари асос солган.
Янги ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари Кенгаши ташкил этилганлигининг 1 йиллигига бағишлаб 2022 йилнинг ноябр ойида ўтказилган йиғилишида ушбу халқаро ташкилотга Қўшни Қирғизистон Республикаси ва Мўғилистон Халқ Республикаси касаба уюшмалари миллий марказлари аъзоликка қабул қилинган.
Гарчи, ушбу халқаро касаба уюшмалари бирлашмаси ташкил этилганига унчалик кўп бўлмагапн бўлсада, ташкилот томонидан унга аъзо мамлакатларда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳгатга оид хақ-ҳуқуқларини химоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитлари яратилиши соҳаларида кўплаб ижобий ишлар олиб борилиб, Кенггаш ишининг натижадорлиги ва самарадорлиги яққон намоён бўла бошлади.
Ушбу хайрли тадбирдан илҳомланган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши ташкил этиш юзасидан билдирилган таклиф қўшни давлатлар тармоқ касаба уюшмалари томонидан қўллаб қувватланди.
Жорий йилнинг 17 март куни пойтахтимизнинг Internatsional Xotel Toshkent (Хива зали)да бўлиб ўтган йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашини тузишга бағишланган таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Таъсис йиғилишида Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, ҳамда Мўғилистон мамлакатлари соғдиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари вакиллари билан биргаликда Жамоат хизмати ходимлари Интернационалининг Европа Федерацияси (European Public Servis Unions (EPSU) ия қўмитаси Бош котиби Ян Виллем Гудриан иштирок этди.
Ишчан ва қизғин музокараларга бой бўлган мазкур учрашувда янги ташкил этилаётган соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаларининг халқаро ташкилотининг Устави, Кенгаш аъзолари ҳамда Кенгаш бош котибини сайлаш масалалари кўрилди.
Йиғилиш сўнггида Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши таркибига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияев, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот ходимлари мустақил касаба уюшмаси Республика қўмитаси Нурхон Ҳаётзода, Қозоғистон “Aqniyet” соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси Тажибай Бақитжан хамда Мўғилистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Федерацияси раиси Нарантуя Чагнаалар сайландилар.
Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби лавозимига Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияев 5 йил муддатга сайланди.
Янги ташкил этилган Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгашига минтақада соғлиқни сақлаш ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш, улар меҳнатини муҳофаза қилиш ҳамда муносиб меҳнат шароитларини яратилиши бўйича биргаликда олиб борадиган самарали меҳнатларига омадлар тилаймиз.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ҳанапияевни Марказий Осиё мамлакатлари соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби лавозимига сайланганлиги муносабати билан табриклаймиз!