“Мен донорман” акцияси ўтказилди

“Мен донорман” акциясида бугун  Республика қон қуйиш марказида ўтказилган донорлик акциясида кўплаб юртдошларимиз саховатли ишга бош қўшдилар. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси мазкур акцияда иштирок этиш ташаббуси билан чиқди. Республика Кенгаши раис ҳамда Кенгаш аппарати ходимлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти касаба уюшма фаоллари, бошланғич касаба қўмиталари хайрихоҳлари акцияда фаол иштирок этишди. Акция бутун республика бўйича худудларда хам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Акцияда фаол иштирок этган кўнгилли донорларимизга  миннатдорчиликимизни билдирамиз.

Мазкур акция 10 декабргача довом этади. “Мен донорман” шиори остида ўтказилаётган беғараз донорлик акциясига барча кўнгиллиларни таклиф этамиз.                      

Print Friendly, PDF & Email