“Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” Республика тармоқ кўрик-танлови якунланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил  20 ноябрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 8-108 “с”- сонли қарорига асосан  тармоқ муассасаларида  “Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини  ташкил этиш” Республика кўрик-танловининг худудий босқичлари ўтказилди.

 Республика кўрик-танлови комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятларда ўтказилган кўрик-танлов якуни бўйича худудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари томонидан тақдим этилган хужжатларни кўриб чиқиб, ўз ҳулосасини берди.

“Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини  ташкил этиш” юзасидан ўтказилаётан кўрик-танловининг якунига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилдилар.

 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши корхона”  номинацияси  бўйича:

—  “Қашқадарё Вилоят 1-сонли асаб руҳий касалликлар диспансери”    1-ўрин;

 — “Жиззах вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази”   2- ўрин;

—  “Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази”   3-ўрин.   

 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси   бўйича:

-“Наманган вилояти Норин туман тиббиёт бирлашмаси” касаба уюшма қўмитаси 1-ўрин;

— Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази касаба уюшма қўмитаси  2-ўрин;

— “Фарғона вилоят қон қуйиш станцияси”   касаба уюшма қўмитаси 3-ўрин.

 Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши вакили” номинацияси  бўйича:

— “Фарғона вилояти силга қарши кураш  диспансери” меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Халилов Шерзод Валижон ўғли 1-ўрин;

— “Наманган вилояти Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси” меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Ражабова Равшаной Қосимовна 2-ўрин;

— “Сурхондарё вилояти  Шеробод туман Тиббиёт бирлашмаси” меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакили Эгамбердиев Отабек 3-ўрин.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Энг ёш  меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис” номинацияси  бўйича:

— “Сирдарё вилояти Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси” меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг ёш мутахассис Баширхонов Илхомхон Мажитович              1-ўрин;

— Наманган вилояти Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис Собиров Садирбек Мамашокир ўғли 2-ўрин;

— “Жиззах вилояти Тери-таносил диспансери” меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг ёш мутахассис  Қодирова Сурайё Қурбонбой қизи  3-ўрин.

Кўрик танлов ғолиблари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашнинг Диплом ва қиммат баҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Print Friendly, PDF & Email