Сирдарё, Навоий, Бухоро ва Наманган туманларида ўқув семинарлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Р.Абдалимова, меҳнат техник инспектори А.Ғаниев ва меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албеков, Мирзаобод тумани тумани тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида 2021 йил 7 июн куни пандемия талабларига риоя этилган ҳолда семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда Мирзаобод тумани тиббиёт бирлашмаси масъул ходимлари, бирлашманинг касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, бирлашма шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари иштирокида этди.

Семинар давомида соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Р.Абдалимова, меҳнат техник инспектори А.Ғаниев ва меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Албековлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат Кодекси ва тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномаларидаги ходимлар ҳуқуқларини мустахкамлайдиган бандлар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтилди.

Айниқса, меҳнат шартномаларини ходим розилигисиз бекор қилиш ҳолатларида эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар яъни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 101-моддасига кўра бирлашманинг касаба уюшмаси қўмитаси розилигини олиш тартиби бўйича хам тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 164-моддасидаси мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилиб, унда ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш тартиби, асослари қандай ҳолатларда ходимлар розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари, семинар қатнашчиларига ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шахсий химоя воситалари зарарли шароитда ишловчи ходимлар тоифаси, уларга бериладиган имтиёзлар ҳақида сўз юритилди.

Семинар давомида ходимлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги №2-27 “с”сонли қарорининг 11-иловаси ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2021 йил 10 майдаги №-75-п сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида режага асосан  ўрганиш жараёнида 2021 йилнинг                 03 июн куни карантин қоидаларига амал қилинган холда семинар ташкил этилди. Семинарда 52 нафар ишчи ходимлар иштирок этди. Семинарни марказ деректори Тешаев Бобир Қодирович очиб берди.

Шунингдек семинарда сўз олган Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қашқадарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори К.Гулмуродов меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари тўғрисида ҳамда  меҳнат техник инспектори Ж.Болтаевлар ҳодимларга техника хавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ёнғин чиқишдан сақланиш, касб касалликларини олдини олиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари хақида тушунтиришлар берилди.

Марказ ходимлари томонидан меҳнат ҳуқуқ инспектори К.Гулмуродовга ўзларини қизиқтирган бир қанча саволлар билан мурожаат қилишди ва берилган саволларга ҳуқуқий жихатдан қониқарли жавоблар олишди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнат инспекцияси ташаббуси билан Наманган вилояти, Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида «Иш берувчи ва ҳодим ўртасида меҳнат муносабатлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш» мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда ТТБ бўлим бошлиқлари, катта ҳамширалар, КУК раиси, Меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандис, Кадрлар бўйича мутахассис ва бошқалар иштирок этдилар.
Йиғилиш иштирокчилари учун мутахассислар томонидан:
— Иш берувчи ва ҳодим ўртасида меҳнат шартномаларини тузиш ва ўзгартириш тартиби;
— Кечки ва тунги вақтларда ҳодимлар ишини ташкил қилиш ва уларни вақт меъёрларини хисоблаб бориш тартиблари;
— Кечки ва тунги вақтларда ишлаган ҳодимлар учун тўланиши лозим бўлган иш хақига қўшимчалар;
— Ҳодимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш борасида қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалари;
— Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик;
— Меҳнат муҳофазаси, ноқулай ва зарарли олмиллар таъсиридаги иш жойлари, мазкур иш жойларини шаходат кўригидан ўтказиш тартиблари;
— Ҳодимларга белгиланган махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари ва уларни иш берувчи томонидан таъминланиши;
— Ҳодимларнинг тиббий кўрикдан ўтказишда иш берувчининг мажбуриятлари ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Семинар давомида ҳодимлар томонидан мавзуга оид берилган саволларга мутахассислар томонидани жавоблар қайтарилди.

Жорий йилнинг 09 июн куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши томонидан Соғлиқни сақлаш тасарруфидаги 42 та ташкилотда фаолият юритаётган касаба уюшмаси қўмитаси раислари ва ҳисобчилари учун Меҳнат қонунчилиги”, “Меҳнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил қилиш”, “Бошланғич ташкилотларда касаба уюшмаси фаолиятига  доир ишларнинг тизимли ташкил қилиниши ва жамоа шартномаси” ҳамда “Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимида касаба уюшмасига аъзолик бадалларини шакллантириш, тақсимлаш, касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби мавзусида амалий семинар машғулоти ташкил этилди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиалида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тасдиқлаб берган иш режасига биноан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари бандлари бажарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори талабларига риоя қилиниши, дастлабки ва даврий тиббий кўрик масаласи, махсус кийим-кечак ва шахсий ҳимоя воситалари, гигиена воситалари, ходимларнинг билимларини ошириш каби масалалар филиалнинг касаба уюшма қўмита раиси, филиал директорининг ўринбосари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мухандиси, бош ҳамшира ва 40 нафар ишчи-ходимлари билан жорий йилнинг 8-июнь куни ўтказилган ўқув-семинарда муҳокама қилинди.

Ушбу семнарда ходимлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар орқали ўз ҳуқуқларини химоя қилишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида филиалда Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари бандлари бажарилиши дастлабки ва даврий тиббий кўрик масаласи, махсус кийим-кечак ва шахсий ҳимоя воситалари, гигиена воситалари, ходимларнинг билимларини ошириш каби масалалар саволнома орқали мониторинг қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этттириш мақсадида филиал директорига ёзма кўрсатма тайёрланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш

ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг

меҳнат техник инспектори И.Бердиев

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги 29-сонли, “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли Конвенциялари мазмун-моҳияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори талаблари Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимлари билан жорий йилнинг 3-июнь куни ўтказилган ўқув-семинарда муҳокама қилинди. Таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ва бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий интизомий чоралар қўлланилиши назарда тутилганлиги, бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида — суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнатнинг  таъқиқланганлиги,  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасида — мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш ҳам мумкин эмаслиги,  бир йил давомида маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш ҳамда вояга етмаган шахс меҳнатидан таъқиқланган ишларда фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланганлигини,  давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари олдига мажбурий меҳнатга барҳам бериш ҳамда унга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, корхонада меҳнат тўғрисидаги қонунлар талабларига риоя этилиши, меҳнат шартномаларининг расмийлаштирилиши, меҳнат таътилларининг берилиши, оғзаки ва ёзма мурожаатлар, мехнаткашларни хуқуқий химоялаш масалалари тўғрисида, жамоа шартномаларида мехнатни мухофаза қилиш бўлими ва битим келишуви тадбирларини ишлаб чиқиш ва улар ижросини назорат қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш бўйича профилактик ишларни ташкиллаштириш тўғрисида  ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.                    

 

                     Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори 

Ҳ.Чориев                                        

 

Print Friendly, PDF & Email