Фағонада ходимнинг ҳуқуқлари тикланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Х.Толибов 2021 йил 28 май куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши номидан Фарғона Шифо тез тиббий ёрдам автокорхонасининг ходимларини ғайриқонуний равишда меҳнат шартномалари бекор қилинганлиги бўйича Фуқаролик судига киритилган даъво аризаси бўйича судда қатнашди.

Фуқаролик судида даъво аризаси тарафлар ва жавобгар «Шифо» тез тиббий ёрдам автокорхонасининг адвокати А.Садиков иштирокида ўтказилди.

Суд муҳокамаси жараёнида, Ш.Толибов жавобгар томонидан меҳнат шартномаларини бекор қилинганлик бўйича асослар етарли эмаслиги, ҳайдовчилар Жўраев Фазлиддин ҳамда Робидинов Абдувалиларни меҳнат шартномасини бекор қилиш вақтида  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси 4-қисми нотўғри талқин қилинганлигини, ушбу моддада “ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги муносабати билан, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса меҳнат шартномаси бекор қилиниши” белгиланган бўлса-да, иш берувчи баратараф қилиш чораларани кўрмасдан туриб меҳнат шартномаларини бекор қилинганлигини айтиб ўтди.

Суд юқорида баён қилинганларга асосланган ҳолда ҳайдовчилар Жўраев Фазлиддин ҳамда Робидинов Абдувалиларни меҳнат шартномасини бекор қилиш вақтида  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси 4-қисми нотўғри талқин қилинган деб топиб ишга тиклаш ҳақидаги даъвони қаноатлантирди.

Меҳнат ҳуқуқ инспектори:                                                            Ш.Толибов

Print Friendly, PDF & Email