Келгуси ҳафтанинг якшанба куни, яъни 14 ноябрда мамлакатимизда Тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Ана шу сана олдидан турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бинобарин, “Йилнинг энг яхши шифокори” республика кўрик-танлови шулар жумласидандир. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма қарори асосида ўтказилаётган кўрик-танловнинг қуйи босқичлари якунланган. Айни пайтда мамлакат босқичи ниҳоясига етмоқда. Унга вилоятимизда биринчи ўринни эгаллаган 32 нафар вакилимиз тавсия этилган.
Бугун вилоят касаба ушмалари Кенгаши биносида мазкур танловда муваффақиятли иштирок этиб, 2- ва 3 – ўринларга лойиқ кўрилган саломатлик посбонларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Тантанали маросимни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши раиси Аббосхон Мамадалиев олиб борди. Унинг таъкидлашича, 34 та номинация бўйича кечган кўрик-танловда 67 нафар врач фахрли ўринларни қўлга киритган. Жумладан, 23 нафар врач 2-ўринни, 12 нафар шифокор эса 3-ўринга муносиб деб топилган.
Вилоят касаба уюшмалари Кенгаши раиси Ҳусанбой Хўжаев, вилоят соғлиқни салаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Алиёр Нуралиев, Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги вакили Икромжон Солиевлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган жонкуяр шифокорларни яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан қутлаб, уларнинг келгусидаги хайрли ва шарафли ишларига омадлар тиладилар.
Йиғилганларнинг гулдирос қарсаклари остида “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танлови совриндорларига Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, 11 ноябрь — Ўзбекистон Касба уюшмалари куни муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар касаба уюшмалари қўмиталари раисларидан бир гуруҳи рағбатлантирилди.Диёримизда шифокорларни қадрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганидан беҳад мамнунмиз. Бугунги тадбир ҳам барчада катта таассурот қолдирди. Эл олдидаги камтарона меҳнатларимиз шу қадар юқори баҳоланганидан ғоят мамнунмиз. Бундан кейин ҳам аҳолига намунали ва малакали хизмат кўрсатиш учун бор билим ва тажрибамизни, куч-ғайратимизни аямаймиз, — дейди “Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи” номинацияси бўйича 2-ўрин соҳиби, Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплекси мудири Раъно Шокирова.
Эслатиб ўтамиз: “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичи ғолиблари номлари яқин кунларда эълон қилинади.Диёримизда шифокорларни қадрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганидан беҳад мамнунмиз. Бугунги тадбир ҳам барчада катта таассурот қолдирди. Эл олдидаги камтарона меҳнатларимиз шу қадар юқори баҳоланганидан ғоят мамнунмиз. Бундан кейин ҳам аҳолига намунали ва малакали хизмат кўрсатиш учун бор билим ва тажрибамизни, куч-ғайратимизни аямаймиз, — дейди “Йилнинг энг яхши акушер-гинекологи” номинацияси бўйича 2-ўрин соҳиби, Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси туғуруқ комплекси мудири Раъно Шокирова.
Эслатиб ўтамиз: “Йилнинг энг яхши шифокори” кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичи ғолиблари номлари яқин кунларда эълон қилинади.