Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашини навбатдаги.
Кун тартибида куйдаги масалалар кўрилди.
- “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича манзилли-тадбирлар режасининг 3-чоракда бажарилиши тўғрисида.
- Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши аҳволи тўғрисида.
- Меҳнат инспекциялари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
- Нодавлат секторидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
- Соғлиқни сақлаш муассасаларида ходимларни дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш ҳолати бўйича таҳлил натижалари тўғрисида.
- Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси бюджетининг 2022 йил 1-ярим йилликда бажарилиши ҳақида.
- Соғлиқни сақлаш муассасаларида фаолият юритаётган ёшлар ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
- Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг иш жараёнида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Бухоро вилоятидаги касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорларини бажариш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси ва Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотларида жамоа келишувлари ва шартномалари бажарилишини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасидаги касаба уюшма ташкилотлари томонидан ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларни оммавий спортга жалб этиш, йил дастурларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги қарори ҳақида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 9 ноябрдаги “2022 йил 28 октябрда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси тўғрисида”ги қарори ҳақида.
Ижроия қўмита йиғилишига қўйилган масалалар ва амалга оширилган ишлар танқидий мухокама қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинди.