Самарқанд вилоят Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижросига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Бирлашма бошлиғи С.Н.Утамурадов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси У.Х.Холбоеванинг ҳисоботлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тингланди.
Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.К.Тохтаева, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Р.Рузиева, Самарқанд вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ғ.Х.Рустамов, тармоқ касаба уюшмасининг Самарқанд вилояти кенгаши мутахассислари ҳамда делегатлар иштирок этдилар.
2023 йил давомида жамоа шартномасининг айрим бандларнинг бажарилиши натижасида, 711 нафар ходимга кечки вақт, навбатчилик вақтидаги соат 18-00 дан 22-00 гача бўлган даврдаги иш вақти учун 533 млн. 250 минг сўм, 520 нафар ходимга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва МКнинг 208-моддасида белгиланган байрам кунларида меҳнат учун ҳақ тўлаш учун камида икки ярим ҳисса миқдорда ҳақ тўланиши муносабати билан 2 млрд. 800 млн. сўм, меҳнат муҳофазаси табирлари учун 3 млрд. 613 млн. сўм, 85 нафар ходим учун “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” дастури доирасида республикамиз бўйлаб тарихий шахарларга саёҳатлар ташкил қилиниб, 135 млн. сўм маблағлар сарфланган. 2023 йил давомида жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши натижасида ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 8 млн.500 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди.
Муассасада 2023 йил январь-декабрь ойларида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақлари 2 млн.700 минг сўмни ташкил этди.
Делегатлар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди, шунингдек кўплаб саволларига масъуллардан жавоб олдилар.
Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “Қониқарли” деб баҳоланди.