Самарқанд: Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижросига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Самарқанд вилоят Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижросига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Бирлашма бошлиғи И.Хусенов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Х.Мустафаеванинг ҳисоботлари,  махсус комиссия далолатномаси тингланди.

Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Г.К.Тохтаева, ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Д.Р.Рузиева, Самарқанд вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Ғ.Х.Рустамов, тармоқ касаба уюшмасининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси М.Х.Бабаяров ҳамда делегатлар иштирок этдилар.

Бирлашмада ишловчилар сони 2958 нафарни ташкил этади. 2023 йилда 6 та нодавлат ташкилотларида касаба уюшмаси хизмати ташкил этилган. Жамоа шартномаси 18 бўлим ва 221 банддан иборат бўлиб, 2023 йил давомида айрим бандларнинг бажарилиши натижасида, қуйидаги маблағлар сарфланган:

  1. 189 нафар ходим қайта тайёрлаш, малака оширишни ихтиёрий равишда амалга оширганда ўртача иш ҳақи сақлаб қолингани ва тўлаб берилиши муносабати билан 304 млн. сўм;
  2. 15 нафар ходимга, фарзанди 1-синфга борганда, фарзанди туғилганда, ходимнинг никоҳ тўйи муносабати билан, янги уйга кўчиб ўтганда, яқин қариндоши вафот этганда жамоа шартномаси асосида берилган 1-3 иш кунидан иборат ижтимоий таътиллар берилиши муносабати билан 5 млн. 40 минг сўм;
  3. 821 нафар ходимга кечки вақт, навбатчилик вақтидаги соат 18-00 дан 22-00 гача бўлган даврдаги иш вақти учун 698 млн. сўм;
  4. 545 нафар ходимга иш вақтидан ташқари, дам олиш ва МКнинг 208-моддасида белгиланган байрам кунларида меҳнат учун ҳақ тўлаш учун камида икки ярим ҳисса миқдорда ҳақ тўланиши муносабати билан 3 млрд. 545 млн. сўм;
  5. Меҳнат муҳофазаси табирлари учун 4 млрд. 826 млн. 510 минг сўм;
  6. 86 нафар ходим ўзлари ва оила аъзоларининг Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган сиҳатгоҳларда соғломлаштириш учун 146 млн. сўм;

2023 йил давомида жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши натижасида ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 8 551 200 сўмни ташкил этди.

Конференцияда ходимлар жамоа шартномасига оид кўплаб саволларига масъуллардан жавоб олдилар.

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “Қониқарли” деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email