Бугун, 14 февраль куни 2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан Маданият, спорт ва туризм касаба уюшмалари Самарқанд вилояти бирлашган қўмитаси тармоқ тизимидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ишчи ходимлар билан «Раҳбар ва ёш ходимлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Ханапияев маъруза билан иштирок этди.