Андижон: Ёшлар паради бўлиб ўтди.

Бугун, 14 февраль куни Андижонда шоҳ ва шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Ёшлар парадида Андижон давлат тиббиёт институтининг талабалари, вилоят тиббиёт бирлашмалари ёшлари фаол иштирок этди. Мазкур тадбир Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғидан бошланиб, Бобур майдонида якунланди.

Парад якунида қатнашчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси баралла ижро этилди.

Print Friendly, PDF & Email