Марказ бош шифокори А.Войдуллаев ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Г.Хусанованинг ҳисоботлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тингланди.
Маълумот ўрнида, Марказда 101 нафар касаба уюшмаси аъзолари бўлиб, ишловчилар сони 88 нафарни ташкил этади. Жамоа шартномаси орқали белгиланган айрим бандларнинг бажарилиши натижасида, қуйидаги маблағлар сарфланган:
- Тунги вақтда ҳақиқатда ишлаган ҳар бир соати учун бир ярим баравар миқдорида тўловлар амалга оширилиши натижасида 13 нафар ходимга 52 915 441 сўм;
- Кечки вақт, навбатчилик вақтидаги соат 18-00 дан 22-00 гача бўлган даврдаги иш вақти учун учун 13 нафар ходимга 37 762 490 сўм;
- Дам олиш ва МКнинг 208-моддасида белгиланган байрам кунларида меҳнат учун ҳақ тўлаш учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланиши муносабати билан 15 нафар ходимга 8 219 193 сўм;
- Иш жойлари аттестацияси учун 7 700 000 сўм сарфланган; 73 нафарга ходимга тадбиқ этилган.
- Иш жойлари аттестацияси хулосасига кўра ходимларга берилган қўшимча таътиллардан 50 нафар ходим фойдаланган.Бунинг учун 34 654 000 сўм маблағ сарфланган.
- Тиббий кўрик иш берувчи ҳисобидан бўлиб, унга 5 651 424 сўм сарфланган,тиббий кўрикдан 62 нафар ходим бепул ўтган.
- Махсус кийим бош учун 38 нафар ходимга 28 000 000 сўм маблағ сарфланган;
- Зарарли шароитларда ишлаган ходимлардан 72 нафарига 65 629 998 сўм зарар учун устамалар тўланган.
Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши натижасида ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 7 822 800 сўмни ташкил этди.
Марказда 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.