Тошкент: бош шифокорнинг COVID-19 пандемия даврида ишлаган иш фаолиятида орттириб олган касаллиги учун тўланмай қолган бир марталик тўлов ундириб берилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгашига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мўлжалланган махсус “1-сон Зангиота” шифохонасининг бош шифокори Алимова Хилола Пулатовнанинг COVID-19 пандемия даврида ишлаган иш фаолиятида орттириб олган касаллиги учун тўланмай қолган бир марталик тўловларни ундиришда ва ижтимоий ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мазмунидаги мурожаати келиб тушган.

Ушбу мурожаатни Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши инспекциясининг Тошкент шаҳар буйича меҳнат инспекторлари томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судига даъво ариза киритилди. Х.Алимованинг ҳуқуқларини қонунан ҳимоя қилинган ҳолда Фуқаролик ишлари буйича Шайхонтохур туманлараро суди ва Тошкент  шаҳар судида кўриб чиқилиб, даъво ариза қаноатлантирилди. Суднинг қарорига асосан тўланмай қолган бир марталик 100 миллион сўм миқдоридаги тўлов тўлиқ ундириб берилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!

Print Friendly, PDF & Email