Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилоят филиалининг дори-дармон қадоқловчиси Д.Расулова Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгашига тез тиббий ёрдам машинасида беморнинг хонадонига бориш вақтида йўл транспорт ҳодисаси оқибатида бахтсиз ходисага учраганлиги ва соғлиги ёмонлашганлиги сабабли амалдаги қонунлар доирасида тўланиши лозим бўлган тўловларни иш берувчидан ундириш тўғрисидаги мурожаати Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Бўриев томонидан ўрганилиб, иш берувчи Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига кўрсатиб ўтилган тўловларни тўлаб бериши ҳақида кўрсатма киритилди.
Иш берувчи кўрсатмада кўрсатилган талабларни бажармаганлиги сабабли ФИБ Шеробод туманлараро судининг ҳал қилув қарорига кўра иш берувчи, яъни Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023 йил март ойигача бўлган “Бир йўла бериладиган нафақа” пуллари ва бошқа қарздорлик 35 848 541 сўм, маънавий зарар учун 10 000 000 сўм, жами бўлиб 45 848 541 сўм маблағ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сонли қарорининг VI бўлими “Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда зарарни тўлаш суммасини капиталлаштириш ва тўлаш тартиби” талабига кўра жорий йилнинг 14 февраль куни Республика тез тиббий ёрдам маркази Сурхондарё вилоят филиали ҳисобидан 13 789 766 сўм, жами ҳисобланганда Д.Расуловага 59 млн 638 минг 307 сўм товон пули ундириб берилди.
Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси ҳимоясида!