Хоразм: 2022-2024 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиш якунларига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 март куни Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида 2022-2024 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиш якунларига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.

Марказда фаолият юритаётган ходимлар сони 200 нафар бўлиб, меҳнат жамоаси конференциясига сайланган 50 нафар вакилдан 48 нафари иштирок этди.

Конференцияда иш берувчи вакили бош врач ўринбосари Д.Тажимов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Эшчановаларнинг ҳисоботлари тингланди.

Жумладан, 2023 йил давомида иш берувчи томонидан жамоа шартномаси орқали берилган имтиёзлардан баъзи бирлари алохида таъкидлаб ўтилди. Бунда:

Ҳисобот йилида иш берувчи томонидан 18 нафар ходимга жамоа шартномалари орқали берилган ижтимоий таътиллар учун жами 27 млн 897 минг сўм сарфланган бўлса, 58 нафар ходимларга иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш ва МКнинг 208-моддасида белгиланган байрам кунларида меҳнат учун ҳақ тўлаш учун камида икки ярим ҳисса миқдорда ҳақ тўланиши, шунингдек тунги вақтда ҳақиқатда ишлаган ҳар бир соати учун камида икки баравар миқдорида тўловлар амалга оширилиши муносабати билан жами 867 млн 383 минг сўм маблағ сарфланган.

Шунингдек, ўтказилган кўрик-танловлар, маданий-маърифий, спорт, туризм ва бошқа тадбирларда иштирок этган ходимларга, тадбирларда иштирок этган даврида иш жойида ўртача иш ҳақи сақлаб қолинганлиги учун 56 нафар ходимга 18 млн 500 сўм маблағ сарфланганлиги, шу билан бирга меҳнат муҳофазаси тадбирларини бажарилиши учун 31 млн 508 минг сўм , зарарли иш шароитида ишловчи 12 нафар ходимга сут ва унга тенглаштирилган маҳсулотлар берилиши учун 4 млн 873 минг сўм, гигиена воситалари учун 2 млн 512 минг 200 сўм миқдорида маблағ сарфланганлиги қайд этиб ўтилди.

Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ҳамкорликда олиб борган ишлари натижасида жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича ҳар бир ходим учун ўртача сарфланган маблағ 13 млн 111 минг сўмни ташкил этганлиги таъкидланди.

2023 йил январь-декабрь ойларида ходимларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 2 780 000 сўмни ташкил этди.

Марказнинг ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия далолатномаси тасдиқланди.

Конференция якунида жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб топилди. Меҳнат жамоаси томонидан 2024-2026 йилларга мўлжаллаб тузилган янги жамоа шартномасини маъқулланди.

Print Friendly, PDF & Email