Унда тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ш.Рахимов ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Рахмонова ҳисоботлари тингланди.
Жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши бўйича ўртача бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ 7 млн.107 минг сўмни, меҳнат муҳофазаси бўйича ўртача бир ходимга йил давомида сарфланган маблағ 1 млн. 855 минг сўмни ташкил этгани таъкидлаб ўтилди. Жумладан:
Жамоа шартномаси бўйича ҳар бир ходимга 7 млн 107 минг сум, меҳнат муҳофазаси бўйича ҳар бир ходимга 1 млн 855 минг сумни ташкил этган. Жумладан 1012 нафар ходимлар учун махсус кийимга жами 200 млн 386 минг сўм, меҳнат муҳофазаси бўйича битим тадбирларининг бажарилишига 2 млрд. 756 млн сўм маблағ сарфланган.
Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош меҳнат техник инспектори З.Алиев, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси М.Кадирова ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Бўриев иштирок этишди. Конференция давомида иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Конференция якунида Жамоа шартномасининг бажарилиши қониқарли деб топилди ва 2024 йилда Жамоа шартномасининг бандларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар маъқулланди.