“Мен донорман” акцияси натижалари.

Аввал хабар берганимиздек, “15 февраль – Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан касаба уюшмаси тизими ходимлари, фаоллари ўртасида “Қон донорлиги ҳафталиги” ва ҳафталик доирасида “Мен донорман” акцияси ташкил этилган эди.

Ҳафталик давомида жами 434 литру 750 мл қон топширилгани маълум бўлди. Ушбу топширилган қон ва ундан тайёрланган компонентлар саратон касаллиги билан мардонавор курашаётган болажонларимиз дардига малҳам бўлиши, ҳаётини узайтириши ва сақлаб қолинишига ёрдам беради деган умиддамиз.

Шу ўринда акцияда фаол иштирок этган барча дўстларимиз, ходимларимиз ва касаба уюшма фаолларига ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирган холда, бундай акциямиз бир йилда 2 маротаба беғараз ва мутлақо иҳтиёрийлик асосида ўтказилишини маълум қиламиз.

Бизга қўшилинг ва донор бўлинг! Сиз топширган қон кимнингдир хаётини сақлаб қолиши мумкинлигини унутманг!

Print Friendly, PDF & Email