“Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бўйруғига кўра, бир гуруҳ соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” нишони билан тақдирланишди.
Улар орасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари А.К.Касимов ҳам эътироф этилди.
Ҳурматли, Адҳам Каримович! Сизни, мана шундай юксак мукофотга сазовор бўлганингиз билан
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоси самимий муборакбод этади! Соҳа ривожи йўлида қилаётган меҳнатларингиз роҳатини кўриб юринг!