“Тиббиёт ходимлари куни” ҳамда “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамлари муносабати билан тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши томонидан тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгашининг катта мажлислар залида “Тиббиёт ходимлари куни”  ҳамда “11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамлари муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши томонидан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Н.Абдураҳманова, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Отажонов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгаши  раиси А.Арзиевлар иштирок этди.

Тиббиёт соҳасида садоқатли хизматлари, машаққатли меҳнатлари натижасида эришган ютуқлари, соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшган хиссаларини инобатга олиб 90 нафар тиббиёт ходимлари “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан, касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантириш, жамиятдаги роли ва нуфузини ошириш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий адолат тамойилларини амалиётга кенг татбиқ этиш, тармоқ ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ишларидаги фаол иштирок этган 35 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни» муносабати билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда вилоят Кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг   «Электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти» Республика кўрик танловида фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги учун Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Хазраткулов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг   «Энг намунали бошланғич ташкилот» Республика кўрик танловида фахрли  3-ўринни эгаллаганлиги учун Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ё.Қосимоваларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фаҳрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Андижон Давлат Тиббиёт Институти Клиникаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.Юлчиев сўзга чиқиб, тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг самарали меҳнатлари эътироф этиб, касаба уюшмасининг бугунги жамият, меҳнаткашлар ўртасида тутган мавқеи, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш барча соҳаларда биз учун бош мақсадга айланаётган ҳозирги пайтда ҳаётнинг ўзи касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўйиб келаётганлигини алоҳида таъкидлаб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email