Наманган вилоятида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни” касб байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши катта мажлислар залида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни” касб байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти Кенгаши раиси, тармоқ касаба уюшмаларининг вилоят бўйича маъсул ташкилотчилари ҳамда вилоят Кенгаши раислари, бошланғич касаба уюшма раислари ва бир гурух фаоллар иштирок этдилар. 

Тадбирда сўз олганлар касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишларни сарҳисоб қилиш билан бир қаторда тармоқлар тизимида амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталдилар. Муҳтарам президентимиз раҳбарлигидаги жонажон ватанимизни янада равнақ топиши, гуллаб яшнаши учун олиб борилаётган залворли ишларда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўрни беқиёслиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Айниқса, аёллар муаммоларини хал этилишидаги, ижтимоий кўмакка мухтож оилалар билан мунтазам иш олиб борилиши, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш тизимини яратилганлиги, аёллар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш ва келиб чиқиши мумкин бўлган омилларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари бўйича тизимли ишларни ташкил этилишида шунингдек, меҳнаткашларни ижтимоий иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш бўйича касаба уюшмаларининг олиб борилаётган ишларни эътироф этилди.

Байрам муносабати билан меҳнатда ўрнак кўрсатган бир гуруҳ фаоллар ҳамда йил давомида ўтказилган танловларнинг Республика босқичида фаҳрли ўринларни қўлга киритган танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, «Меҳнатни муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш» кўрик танловининг Республика босқичида «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси» номинацияси ғолиби этиб Наманган туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси фахрли 1-ўрин билан М.Жўраев, «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик танловининг Республика босқичида Мингбулоқ туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси фахрли 2-ўрин билан Ф.Аҳмедов ушбу байрам тадбирида Республика Кенгаши томонидан берилган эсдалик совғаларини Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Муродхўжаев томонидан тантанали равишда топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email