Самарқанд вилоятида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилди.

“11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Самарқанд вилояти Булунғур туман тиббиёт бирлашмасида ҳам байрам тадбирлари ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, тармоқ касаба уюшмаси вилоят Кенгаши вакили ва тегишли муассасалар раҳбар ходимлари иштирок этди ҳамда Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси ходимларини қўшалоқ байрам билан табриклаб, фаол касаба уюшма аъзоларига тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари, фахрий ёрлиқлари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email