Фарғона шаҳрида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”га бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан вилоят байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят касаба уюшмалари тизими фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, йиғилганларни ҳамда улар орқали вилоятимиздаги 3200 та бошланғич касаба ташкилотлари ҳамда уларнинг 550 минг нафардан зиёд аъзоларини байрам билан табриклаб, вилоятимизда ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда, аҳоли турли қатламларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат органлари билан ижтимоий шериклик масалаларида эришилаётган салмоқли натижалар учун миннатдорчилик билдирди.

Байрам тадбирида соҳанинг қатор фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Тақдирланганлар орасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик танлови ғолиби Тошлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Ф.Мирзаахмедова ҳам бор. Унга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлри касаба уюшмаси Республика Кенгашининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.                                                                                                                 

Шунингдек, тадбирда соғлиқни сақлаш соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган ўн нафар тиббиёт ходимларига соғликларини тиклашлари учун сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар берилди. 

Тадбир вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган, Жўра Маҳмудов муаллифлигидаги “Репортаж” спектакли намойиши билан якунланди.

Print Friendly, PDF & Email