Хоразм вилоятида «Касаба уюшмаси менинг ҳимоячим» мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан “11 ноябрь — Касаба уюшмалари куни»га бағишлаб «Касаба уюшмаси менинг ҳимоячим» мавзусида давра сухбати ўтказилди. Унда Республика Кенгашининг ҳудуд бўйича мехнат ҳуқуқ ва меҳнат техник инспекторлари томонидан йил давомида ходимлар манфаати учун амалга оширилган ишлар, касаба уюшмаларининг аралашуви билан ходимларнинг ҳуқуқлари тикланганлиги ва уларга ундириб берилган маблағлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида «Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг Республика босқичи ғолиблари ҳамда “Мехнат мухофазаси ва хавфсизлиги буйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик танловининг Республика босқичида “Энг ёш мехнат мухофазаси буйича мутахассис” ҳамда “Мехнатни мухофаза қилиш буйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациялари ғолиблари ва фаол касаба уюшма қўмита раислари диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбахо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email