Сурхонадарё вилоятида “Касаба уюшмалари куни” нишонланди.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни” байрами кўтаринки руҳда нишонланди.

Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги, халқимиз саломатлиги ва фаровонлигини юксалтириш, соҳани янада ривожлантиришда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳамда Сурхонадрё вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди. Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали талабаси Гадоев Диёрбек “Касаба уюшма стипендианти” бўлди. Шу билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож 3 нафар тиббиёт соҳаси ходимларига “Умид гулшани” санаторийсида соғлигини тиклаш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email