Ходимнинг компенсация пуллари ундириб берилди.

Зарбдор туман Тиббиёт бирлашмасининг врач-фтизиатори Махатов Нарзулла Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгашига иш берувчи томонидан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун тўланмай келинаётган компенсация пулларини ундириб беришни сўраб қилган мурожаати меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўрганиб чиқилди.

2023 йил 28 сентябрь куни иш берувчи номига 30-сонли ёзма кўрсатма хат киритилиши натижасида ходимга 183 324 556 сўм миқдорида 29 йиллик фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация пуллари МКнинг 546-моддаси талабига кўра ундириб берилишига эришилди.

Тиббиёт ходимлари доим Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси химоясида!

Print Friendly, PDF & Email