Жорий йилнинг 29 февраль куни Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонасида маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши ҳамда 2024-2026 йилларга тузиладиган жамоа шартномасини лойиҳасини муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонаси раҳбари С.Алимов ҳамда Ибн Сино номли шаҳар 1-сон клиник шифохонасида касаба уюшмаси қўмитаси раиси Г.Джалилова билан ҳамкорликда ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, бандликни таъминлаш, соғломлаштириш, ёшларга ва аёлларга берилган имтиёзлар ва бошқа шу каби масалаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди. Ушбу йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Садиков, Тошкент шаҳар Кенгаши мутахассислари А.Кадиров ва Ж.Досмухамедовлар иштирок этди.