Тошкент: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ва клиникаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Жорий йилнинг 27 февраль куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ва клиникаси  ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси ўтказилди.

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ва клиникасида жами ходимлар сони 1914 нафар бўлиб, конференцияда 68 нафар делегатлардан 49 нафари ҳамда 8 нафардан ортиқ меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди.

2022-2024 йиллар учун қабул қилинган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиш якунлари юзасидан Тошкент Педиатрия тиббиёт институти илмий ишлар бўйича проректори С.Гулямов ҳамда касаба уюшма қўмитаси раиси А.Маннановларнинг ҳисоботлари тингланиб, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси тасдиқланди.

Жамоа шартномасига ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтирувчи меъёрлар, иш хақи миқдорини оширишни назарда тутувчи бандлар, иш вақти ва дам олиш вақти соҳасида қўшимча имтиёзлар, ижтимоий ҳимояни кенгайтириш чоралари киритилиши натижасида уларни бажариш учун ҳар бир ходимга ўртача сарфланган маблағ 8 767 323 сўмни ташкил этганлиги таъкидлаб ўтилди. Жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш буйича сарфланган ўртача маблағ 4 035 699 сўмни ташкил этди.

Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг Ёшлар масалалар бўйича маслаҳатчиси Б.Мамиров, Республика Кенгашининг Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори М.Садиков ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши ижтимоий химоя бўйича мутахассиси Ж.Досмухамедов, Ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассис М.Ахуновлар қатнашиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Тошкент Педиатрия тиббиёт институти ва клиникаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг 2022-2024 йилларга тузилган Жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши “қониқарли” деб баҳоланди.

Print Friendly, PDF & Email