Жорий йилнинг 11 март куни Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт Маркази маъмурияти ва Касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2022-2024 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди.
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари М.Исломов ҳамда Марказ касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Ахророванинг ишчи-ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, меҳнатга ҳақ тўлаш, бандликни таъминлаш, соғломлаштириш, ёшларга ва аёлларга берилган имтиёзлар ва бошқа шу каби масалалар бажарилиши юзасидан ҳисоботлари тингланди. Ушбу йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши инспекциясининг Тошкент шаҳар бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори М.Садиков иштирок этиб, конференция иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.