Жорий йил соғлиқни сақлаш тизимида ҳам 8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрами кенг нишонланди. Ўзбекистон Cоғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан жорий йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳар Кенгашига аъзо ташкилотларида фаолият юритаётган аёл касаба уюшма қўмитаси фаолларининг 250 нафарига «8 март — Хотин-қизлар» куни муносабати билан Алишер Навоий кино саройида бўлиб ўтган гала концертга бепул чипталар, табрикнома ва совғалар тарқатилди.
Шунингдек, байрам муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган 2 нафар хамшираларга “Умид Гулшани” санаторийсига даволаниш учун бепул йўлланмалар берилди. Соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари иш берувчилари ва касаба уюшма қўмиталари билан ҳамкорликда аёлларимиз учун эсдалик совғалари, гулдасталар, табрикнома ва Фаҳрий ёрлиқлар билан табриклаб, концерт дастурлари ташкил этилди. Байрам муносабати билан соҳада ишлаб кетган ҳозирги кунда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари берилди.