Навоий: мини футбол бўйича » Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиали Кубоги-2024″ спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий вилояти филиали (РТТЁМНВФ) ва касаба уюшмаси ташкилоти қўшма қарорига асосан 2024 йил 9 март куни мини футбол бўйича «РТТЁМНВФ Кубоги-2024» спорт мусобақаси филиалнинг 10 та тумани тез тиббий ёрдам станциялари ходимлари жамоалари иштирокида ўтказилди.

Мусобақа филиал директори Ф.Жумаев томонидан очиб берилиб, Қизилқум профессионал футбол клуби мутахассислари томонидан бошқарилди. Мусобақада 24 та футбол ўйини бўлиб ўтди.

Якунда Навоий шаҳар Тез тиббий ёрдам станцияси мини футбол жамоаси 1-ўрин, Кармана тумани Тез тиббий ёрдам станцияси мини футбол жамоаси 2-ўрин, Навбаҳор тумани Тез тиббий ёрдам станцияси мини футбол жамоаси 3-ўрин соҳибига айланишди ҳамда филиал касаба уюшма ташкилоти томонидан кубок, медал, дипломлар ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Print Friendly, PDF & Email