Аёлни қадрлаш – миллатни қадрлаш!

Хотин қизларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларни эъзозлаш мақсадида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти кенгаши ва унинг тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар томонидан иш берувчилар билан ҳамкорликда собиқ ходимлар, ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 65 нафар хотин-қизларнинг ҳолдан манзилли хабар олиниб, иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағларидан 16 млн 250 минг сўмлик озиқ-овқат жамланмалари ўз эгаларига етказилди.

Шунингдек, 21 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз, кўп болали фарзанди бор хотин қизларга иш берувчи ва касаба уюшмаси маблағларидан 7 млн 140 минг сўмлик моддий ёрдам маблағлари ажратилди, ўз меҳнати билан бошқаларга ўрнак бўлаётган ҳамда эҳтиёжманд оила аёлларининг 250 нафарини ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга ҳамда Бухоро, Тошкент, Самарқанд шаҳарларига саёҳатлари ташкил қилинди.

Print Friendly, PDF & Email