2021 йил 30 ноябрь куни Фарғона шаҳрида Фарғона вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Ҳамширалар Ассоциацияси Фарғона вилояти бўлинмаси, вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази қўшма қарорига асосан ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича “Йилнинг энг яхши тарғиботчи ҳамшираси” кўрик танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичининг 19 нафар ғолиби иштирок этди.
ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича “Йилнинг энг яхши тарғиботчи ҳамшираси” кўрик танлови вилоят босқичида 1-ўринни Фарғона тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси А.Орипова, 2-ўринни Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси И.Махкамова, 3-ўринни Қува тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Д.Сойиповалар эгалладилар.
Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши раиси Ш.Каримова томонидан эсдалик совғалари топширилди.