Фарғоналик фаол ходимлар учун пойтахтга саёҳат уюштирилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2019-2021 йилларга тузилган Тармоқ Келишувининг 10-10 бандига асосан тармоқ ходимларини бўш вақтларини сермазмун ўтказишлари хамда “11-ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ва “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Президент Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, моддий-маънавий кўмак беришда фаол иштирок этган 100 нафардан иборат соҳа ходимлари учун Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан жорий йилнинг 2-3 декабрь кунлари Тошкент шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Саёхатнинг 1-куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» саньат саройида ООO «Bravo music» ташкилоти томонидан уюштирилган «7 YULDUZ» номли гала-концерт дастурига ташриф буюрилди.
Саёхатнинг 2-куни Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ бунёд этилган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, Шон-шараф музейи, “Минор” масжиди, Тошкент сити, Magic city, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган Оқ сарой мажмуасида жойлашган музейда бўлдилар.

Print Friendly, PDF & Email