Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 4-Оилавий поликлиникада 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши ва 2024 йилда қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда оилавий поликлиника бош шифокори Ш.Мамасидиков ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси Х.Сабированинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, комиссия далолатномаси ўқиб эшиттирилди. Йиғилишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича меҳнат техник инспектори Р.Фозилов ҳамда Кенгаш мутахассиси З. Абдурахмонов иштирок этди.
Йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи қарорлари ҳамда Федерациянинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Стратегик йўналишларида белгиланган вазифалар бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Йиғилиш иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, муносиб меҳнат шароитлари яратилиши, меҳнатга оид муносабатларда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан таклифлари эшитилди. Йиғилиш якунида Жамоа шартномасининг 2023 йилдаги ижросига қониқарли баҳо берилди.